Здравко Толимир Гаага трибуналига топширилди

Босниялик серблар армиясининг собиқ раҳбарларидан бири Здравко Толимир Гаага халқаро трибуналига топширилди.

З.Толимир ўтган асрнинг 90-йилларида Босния уруши давридаги оммавий қатлиомларда айбланмоқда. У куни-кеча Босния ва Сербия чегарасида ҳибсга олинган эди.

З.Толимир Босния армияси қўмондони Ратко Младичга тўғридан-тўғри бўйсунган. Айнан Ратко Младич 1995 йилда ўз қўшинларига Сребреницада мусулмонларни оммавий тарзда ўлдиришга буйруқ берган эди.

“Сребреницадаги қатлиомга айбдор бўлган Ратко Младич ва Радован Каражич ҳам жавобгарликка тортилади”, - деди Гаага трибунали вакили Ольга Кавран.