Россияда миллий нафрат асосидаги жиноятлар кўпаймоқда.

Россиялик инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мамлакатда миллий нафрат асосида амалга оширилаётган жиноятлар кўлами кўпайгани борасида чуқур ташвиш билдирди.

Москва инсон ҳуқуқлари бюроси раҳбари Александр Броднинг айтишича, бундай жиноятлар, асосан, Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари ва Нижний Новгород вилоятида содир этилмоқда. Тақирбошлар ҳужумларидан жабр кўраётганларнинг аксарияти Ўзбекистон, Тожикистон, Арманистон, Озарбойжон ва Африкадаги давлатлар фуқароларидир.