Москвада экстремизмда айбланиб Россия давлат ижтимоий университети талабаси Максим Марцинкевич ҳибсга олинди.

Терговда аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида “Билингва” клубида ўтган дебатлар чоғида у нацистча шиорларни айтиб бақирган ва нацистлар рамзларини намойиш этган.

Прокуратура маълумотларига кўра, тақирбошлар орасида “Тесак” лақаби билан машҳур М.Марцинкевич ўта миллатчи “Формат-18” гуруҳини бошқаради.

Шунингдек, у 22 июнь куни Москвадаги Манеж майдонида миллатчилар ва кавказликлар ўртасидаги оммавий муштлашув ташкилотчиларидан бири бўлгани тахмин қилинмоқда.