Покистон президенти Парвез Мушарраф Қуролли кучлар Олий бош қўмондони лавозимига ўз ворисини маълум қилди.

Мазкур лавозимга Покистон хавфсизлик хизмати собиқ раҳбари генерал Ашфоқ Кияний лойиқ топилди.

Парвез Мушарраф агар 6 октябрга белгиланган президент сайловида ғолиб чиқса, Олий бош қўмондон лавозимини тарк этишини билдирган эди.

П.Мушаррафнинг президент сайловига ўз номзодини қўйганига норозилик тариқасида сешанба куни мухолифатнинг 80га яқин депутати парламент таркибидан чиққанини эълон қилди.