Украинанинг Россияга газдан қарзи масаласини муҳокама қилиш учун бош вазир Виктор Янукович 9 октябрь куни Москвага боради.

Россиянинг давлатга қарашли “Газпром” ширкати Украина газдан бир миллиард 300 миллион доллар қарз эканини маълум қилган. “Газпром” раҳбари Алексей Миллер билан музокара ўтказаётган Украина энергетика вазири Юрий Бойко бу муаммо 1 ноябрга қадар ҳал этилишини билдирди.