Беларусда мухолифат фаоли озод бўлди

Беларусда мухолифат фаолларидан бири Андрей Климов қамоқхонадан озод этилди.

Андрей Климов ўтган йилнинг апрель ойида Интернетда Беларус президенти Александр Лукашенкони танқид қилувчи мақола чиқаргани учун ҳибсга олиниб, икки йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.