Халқаро кучлар икки аскарини йўқотди

Афғонистон жанубида содир этилган портлашда халқаро кучларнинг икки аскари ҳалок бўлди, яна иккитаси тан жароҳати олди.

Жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб жангарилар томонидан содир этилган ҳужумларда халқаро кучларнинг қирқдан ортиқ аскари нобуд бўлгани хабар қилинмоқда.

Шунингдек, мамлакатнинг Зобул вилоятида полиция ходимлари ва жангарилар ўртасида тўқнашувлар рўй бергани оқибатида бир полициячи ва беш жангари ўлгани айтилмоқда.