Оятуллоҳ бош вазирни огоҳлантирди

Теҳронда Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий билан учрашган Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Ҳуманаий Бағдод раҳбарини Вашингтон билан АҚШ қўшинларининг 2008 йилдан кейин ҳам Ироқда қолишига рухсат берувчи келишувга қўл қўйиш оқибатларидан огоҳлантирди.

У Ироқ тупроғида хориж ҳарбийларининг сақланиб қолаëтгани муаммо манбаи эканини таъкидлади.

Мазкур учрашув арафасида ал-Маликий Ироқ ҳудудларидан туриб Эронга қарши ҳужум уюштирилишига рухсат берилмаслигини билдирди.

АҚШ Эрон ҳукумати ўз ядровий дастурини тўхтатмаса, унга қарши ҳужум уюштирилиш имконини эҳтимолдан соқит қилмай келаëтир.