Ҳарбийларни олиб чиқиш муддати аниқлаштирилади

АҚШ ва Ироқ америкалик ҳарбийларни Ироқдан олиб чиқиш учун маълум муддат белгилаш лозимлиги борасида келишувга эришди.

Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс ва Ироқ ташқи ишлар вазири Ҳушёр Зебарийнинг Бағдодда ўтказилган учрашувидан сўнг эълон қилинди.

Шунингдек, маълум бўлишича, томонлар АҚШ қўшинларининг Ироқдаги мақомига оид масалаларни ҳам муҳокама қилган.