“Барибир ҳашарчи керак ака”. Бу гапни¸ пахта етиштирган ўзбекистонлик фермер айтаётганини ҳар бир ўзбекистонлик тушунди. Ўзбекистон президенти ўтган йили Жиззах вилоятига қилган сафари чоғида вилоятда етиштирилаётган пахта ҳосилининг ҳаммаси – 100 фоизи фермерлар қўли билан етиштирилганини мақтанган эди. Бугунга келиб, хабарларга қараганда, нафақат Жиззах, балки бутун Ўзбекистонда советча колхоз¸ совхоз қолмади.
Колхозлар ерлари фермерларга бўлиб берилди. Ўзбекистон расмий матбуотига ишонар бўлсак, ер ўз эгасини топди.
Лекин ернинг бугунги эгасининг кечаги эгасидан фарқи йўқ. Униси ҳам пахтани ўзи тера олмасди, буниси ҳам тера олмаяпти.
Ҳукумат бу йил мактаб ўқувчисини пахтага ҳайдамаяпти. Бироқ пахтага мактаб ўқитувчиси¸ мактаб ёшидаги коллеж ўқувчиси¸ ўқув юртлари¸ корхона, ташкилот, муассасалар ходимлари чиқаяпти.
Совет давридаги шиор бугун ҳам долзарб. Ўзбекистонда бугун ҳамма пахтакор.
Хўш, бошқача бўлиши мумкинми? Ҳамма ўз ишини қиладиган бўлиши, ўқитувчи пахта териш ўрнига ўқитадиган, ўқувчи ўқийдиган, тикувчи тикадиган, ҳисобчи ҳисоблайдиган, пахтакор пахтасини ўзи терадиган бўлиши мумкинми?
Бугун шу масала устида бош қотирмоқчимиз.
Аввалданоқ айтиб қўяй. Эшиттириш охирида мумкин шекилли деган хулосага етиб борамиз. Эшиттиришга тайёргарлик кўриш жараёнида тўплаганимиз маълумотлар шундай дейишимизга асос беради.
Қашқадарëлик фермер билан суҳбатлашдик.
Озодлик: Неча гектар ерга пахта экдингиз бу йил?
“3 гектар ерга пахта экдим. Қолгани ғалла эди.
Озодлик: Сиз 3 гектар ерга экилган пахтани ўзингиз териб ола оласизми ëки албатта ëрдам керакми?
“Барибир ҳашарчи керак ака. Нимага деганда масалан мени ҳисоб рақамимда пулим йўқ. Мен етиштирган маҳсулотни пули мен сарфлаган харажатни қопламайди. Агар мен ишчи олмоқчи бўлсам ва ўша ишчига ойлик маош бермасам¸ у ишламайдида.
Озодлик: Йил давомида ишчи ушлаб тура олмайман демоқчисиз шунақами?
“Худди шундай. Пахта даврида заводга топширган пахтамиз бўйича ҳисоб рақамимизга пул ўтказиб беради. Биз ўша пулдан терим пулини олиб келиб теримчиларга берамиз.
Озодлик: Барибир ҳашарчи керак экан. Ëши катта ҳашарчилар етарлими?
“Агар қишлоқлардан¸ маҳаллалардан одамларни жалб қилсак¸ яна айтайлик мактаб ўқитувчилари чиқаяпти¸ бир нарса қилса бўлар экан.
Озодлик: Ҳозир ишсиз кўп. Ëн атрофингиздаги завод ва фабрикалар совет даридагидай ишлайдиган бўлса¸ ҳаммани ўз иши бўлса¸ унда сизга ўхшаган фермер пахтасини қандай териб олади?
“Ундай бўлса катта маблағ эвазига терадида. Маблағи бўлса тера олади¸ маблағи бўлмаса¸ кимгадир ялиниб юраверади.
Демак, Ўзбекистон иқтисодиёти чет элларда юрган миллионлаб меҳнат мигрантини ватанга қайтара оладиган даражада ривожланиб кетгудай бўлса, фермер пахтасини тердира олмай қолади. Чунки¸ у бугун тўлаётган ҳаққа¸ ҳеч ким пахта териб бермайди.
Шу кунда бир кило мол гўштига етадиган пул ишлаш учун теримчи камида 100 кило пахта териб бериши керак.
Лекин теримчига шунақа оз (килосига 70 сўмдан, тақрибан 1300 сўм бир доллар) ҳақ тўласа ҳам фермер бойиб кетаётгани йўқ.
Қашқадарёлик фермер давлатга сотган пахтаси учун оладиган ҳақни айтар экан, “Айтаяпманку¸ берадиган суммаси харажатни аранг қоплайди. Керак бўлса қоплай ҳам олмайди”¸ деди.
Жиззахлик фермернинг айтишича ҳам, пахта етиштирган фермер яйрамаяпти.
Озодлик: Мен бу нарсада мантиқ кўрмаяпман. Сиз фойда кўрмасангиз нима учун ишлайсиз?
“Агар фермерларга ўз етиштирган маҳсулотидан берилса¸ чигитини қайта ишлаш заводларига топшириб кунжара олади. Уни ҳам сотиб олади. Ҳеч бўлмаса қозиқда ушлаб турилган қорамолларга емиш бўлиши учун ҳам ишлайди. Чунки ўша молларни боқиб кейин сотиб ундан манфаатдор бўлиб турадида. Иккинчидан қачондир фермерларга хусусий мулк қилиб берилса керак¸ ҳеч бўлмаса еримизни ушлаб турайлик деган мақсадда фермерлар фаолиятини давом эттиришаяпти”.
Ҳозирча пахта заводга топширган пахтасининг чигитидан чиққан кунжара-ю¸ ғўзапояга қувониб юрган ўзбекистонлик фермер ернинг хусусийлаштириб бериладиган кунни орзу қилиб яшаяпти, деяпти фермер.
Қўшни Қирғизистонда ер хусусий. Ер деҳқоннинг хусусий мулки. Ҳоҳласа экади, ҳоҳламаса – мол боғлаб қўяди.
Шу жойда диққат қилинг. Рақамлар айтамизки, улар бугунги жумбоғимизнинг ечими бўлиши мумкин.
Демак, қирғизистонлик ер эгаси деҳқон ўз даласидаги пахтасини ҳоҳлаган пайтида – хирмондаёқ ёки 3 – 4 йил уйида сақлаб, ҳоҳлаган кишисига, ҳоҳлаган ширкатига сотиши мумкин.
Озодлик радиоси Қирғиз хизматининг Бишкекдаги мухбири Замира Кожобаева бир килограмм пахта ҳозир Жалолобод ва Ўшда 22¸ 23 сўм бўлаëтганини¸ харидорлар пахтани хирмондаëқ сотиб олаëтганини айтди.
Демак, харидорлар пахтани хирмонданоқ сотиб олмоқда. Бир килосини 23 сўмдан. Бир АҚШ доллари 34 қирғиз сўми.
Демак, бир тонна пахтани қирғизистонлик деҳқон шу кунда салкам 700 долларга сотаяпти.
Энди ўзбекистонлик фермердан етиштирган пахтасини давлат неча пулга сотиб олишини эшитинг.
“2007 йилда бир тонна пахтани ўртача 350 минг сўмдан олишди”.
Демак, ўртача нарх 350 минг сўм. Ўзбекнинг 350 000 сўми тақрибан 270 доллар бўлади.
Тўғри, Қирғизистондаги бу йилги нархни Ўзбекистондаги бултурги нархларга қиёсладик. Бу одобдан эмас. Лекин бултурги нархларда ҳам қирғизистонлик деқоннинг топган пули ўзбекистонликнинг пулидан қарийб икки баравар кўп эди. Бултур қирғизистонлик деҳқон пахтасининг бир тоннасини 500 долларнинг устида сотган.
270 билан 500 нинг орасида фарқ борми?
Мана нима учун чегарадош туманлардан қирғизистонга ҳар йили ўғринча пахта ташилади.
Мана нима учун чегарадош туманлардан ўзбекистонликлар Қирғизистонга ўтиб бу мамлакат деҳқонларига пахта териб беради.
Қишлоқ хўжалигидаги вазиятни шарҳлар экан, расмий қайддан ўтказилмай келаётган “Озод деҳқонлар” партияси лидери Нигора Ҳидоятова Озодлик билан суҳбатда мана бундай фикрларни билдирди.
“Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бозор иқтисодиёти қонунлари асосида эмас, балки эски, советча маъмурий буйруқбозлик тизимида яшамоқда.
Фермер деб аталаётганлар аслида фермер эмас, уларга пропаганда учунгина шундай ном бериб қўйганлар холос. Чунки асл фермер ўзи етиштирган маҳсулотга ўзи эгалик қила олади. Ишини фармону буйруқлардан келиб чиқиб ташкил қилмайди. Аҳволни ўнглаш учун қишлоқ хўжалигида шу пайтгача ўтказилган сохта ислоҳотлар эмас, балки чинакам ислоҳотлар, туб ислоҳотлар, ер ислоҳоти ўтказиш керак”,
деди расмий қайддан ўтказилмай келаётган “Озод деҳқонлар” партияси лидери Нигора Ҳидоятова.