ШҲТ Душанбеда тадбир ўтказди

Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг терроризмга қарши тизимлари минтақавий кенгашининг навбатдаги 13–йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда қатнашган Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ҳамда Тожикистон вакиллари терроризм, айирмачилик, экстремизмга қарши курашга доир ўзаро ҳамкорликларни янада мустаҳкамлаш ва ўзаро ахборот алмашинувига доир янги механизмларни ишлаб чиқишга келишиб олди.

Тадбир иштирокчилари “Волгаград-Антитеррор-2008” қўшма аксилтеррор машқлар натижаларини юқори баҳолади.

ШҲТнинг терроризмга қарши тизимлари минтақавий кенгашини бошқариш 2009 йилда Ўзбекистонга топширилди.