Мўсулда икки америкалик аскар нобуд бўлди

Ироқ шимолидаги Мўсул шаҳрида Ироқ армиясининг ҳарбий хизматчиси америкалик икки аскарни ўлдириб, олти нафарига тан жароҳати етказди.

Воқеа қўшма ҳарбий базада юз берди. Ҳужум қилган ироқлик америкалик ҳарбийлар томонидан ўлдирилди.

Ироқ шимолидаги АҚШ армияси қўмондони, генерал Хертлинг берган баёнотга қараганда, Ироқ ҳарбийсининг ҳужуми "аввалдан режалаштирилган ҳужум" бўлган. У ироқлик ва америкаликлар ўртасида юз берган жанжал оқибати, деган дастлабки хабарларни рад этди.