Путин ўз партияси қурултойида чиқиш қилади

Россия Бош вазири Владимир Путин бугун “Единая Россия” партияси қурултойи қатнашчилари олдида чиқиш қилади.

Россия парламентининг қуйи палатаси бўлган Давлат Думаси Россияда президентлик муддатини тўрт йилдан олти йилга узайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини чоршанба куни иккинчи ўқишда маъқуллаганидан кейин “Единая Россия” партияси қурултой ўтказмоқда.

Расмийлар президентлик муддатининг узайтирилиши Путиннинг қайта президент этиб сайланиши билан боғлиқлиги ҳақида айтилаётган миш-мишларни рад қилди. “Единая Россия” партияси қурултойга биринчи марта Бош вазир Владимир Путин раислик қилади.