Газпром: Қарз тўланмаса, нарх икки баробар ошади

Россиянинг Газпром ширкати Украина қарийб икки ярим миллиард АҚШ долларига тенг қарзини тўламаса, бу мамлакатга сотиладиган газ нархини икки баробарга ошириш билан таҳдид қилмоқда.

Газпромнинг матбуот котиби Сергей Куприянов Киев қарз масаласини ҳал қилмаса, минг кубометр газнинг нархи ҳозирги 180 доллардан 400 долларга оширилиши мумкин, деди.

У қарзни тўлаш муддатини аниқ айтмади.

Сешанба куни Газпром Украинанинг Нафтогаз ширкати 1 декабрга қадар қарзнинг бир қисмини тўлаши ва шундан кейин музокараларни давом эттиришга рози бўлган эди.