БМТ Хавфсизлик кенгашининг қўмитаси Покистондаги Лашкари Тоййиба жангари гуруҳининг тўрт раҳбарини санкциялар жорий қилинган Ал-Қоида ва Толибларга алоқадор шахслар ва ширкатлар рўйхатига киритди.
Ўтган ой Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида амалга оширилган террор ҳужумлари учун Ал-Қоидага алоқадор бўлгани айтилаётган Лашкари Тоййиба жангари гуруҳи масъулиятни ўз зиммасига олган эди.
Мумбай шаҳрида уюштирилган террор ҳужумлари оқибатида 170 дан ортиқ одам нобуд бўлган.