"Россия бўлмаса ўзбек оч қолади "

Миллионлаб ўзбекистонликлар учун Россия асосан очлик ва қашшоқликдан қутулишнинг ягона манбаи - иш берувчи ўлкадир.

Тошкент - Москва муносабатларининг ўзгарувчан табиатига қарамай¸ Россия ишсизликдан эзилган аксар ўзбекистонликлар учун нажот қалъаси бўлиб қолаëтир.
Озодлик мухбири бир гуруҳ ўзбекистонликлар билан суҳбатда бўлиб, айни саволларга жавоб излади.

- Ҳозирги пайтда Ўзбекистон халқига Россиянинг аҳамияти жуда катта. Ҳозир аҳолимизнинг ишга яроқли катта қисми шу ëққа бориб кун кечираяпти. Россия ишсизлик муаммосини ечишга озгина ëрдам бераяпти. Бу жиҳатларни мен олқишлайман.

Лекин иккинчи томондан¸ Россиянинг олдинги оғалик ролини ўйнаши¸ республикаларнинг ичида ўзининг гегемонлигини кўрсатиши ҳали ҳам бор. Бу жиҳатни мен олқишламайман.

Мисол учун биз мустақил давлатмиз. Бошқа давлатлардан камчилигимиз йўқ¸ дейди биринчи суҳбатдош.

- Ўзбекистоннинг бир неча миллионлик халқи Россиядаку. Агар Россия бўлмаса¸ ўзбеклар кун кечира олмайди ва бола-чақа боқа олмайди. Ишсиз кўпаяди.

Мана ўзимиз ҳам Россиянинг орқасидан кун кечираяпмиз. Фойдаланганим учун шу гапни айтаман. Ҳамма оналар ҳам шундай дейди.

Мана уй-жой қилишаяпти¸ машина олишаяпти¸ тўйлар ўтказишаяпти¸ дейди бошқа бир суҳбатдош.

- Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда иш йўқлиги туфайли Россияга бориб ишлаб келиш анча енгилроқ. Бизнинг Самарқанддан¸ айниқса¸ бизнинг маҳалладан жуда кўп одамлар Россияга бориб ишлаб¸ ўз кунини ўша орқали ўтказаяпти¸ дейди учинчи суҳбатдош.

- Бизнинг эшитишимизча у ерда милатчилик кўпроқ рол ўйнаяпти. Мана яқинда битта-иккита ўлганларни олиб келишди. Кўпчиликни шунақа қилиб ўлдириб юборишаяпти¸ дейди яна бир суҳбатдош.

- Иқтисодий соҳа¸ транспорт воситалари¸ транспорт йўллари¸ ишлаб чиқариш борасида ва кўп соҳаларда Россия ва Ўзбекистон бир-бирига яқин бўлган.

Шу нуқтаи назардан иқтисодий¸ илмий¸ таълим соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа ҳаммасини фақат қўллаб-қувватлаш керак¸ дейди навбатдаги суҳбатдош.

- Ўзбекистон ва Россия давлатлари ўртасида олиб борилаëтган сиëсат шу бугунга қадар ўзгарувчанлигича қолмоқда. Яъни вақт ўтиши билан ҳар томонга ўзгариб ëтибди.

Mасалан¸ Ўзбекистон ўз вақтида Американи стратегик ҳамкор сифатида танлаган эди. Андижон воқеаларидан кейин эса Россияни стратегик ҳамкор сифатида қабул қилди.

Бугунги кунга келиб шунга гувоҳ бўлмоқдамизки¸ Ўзбекистон ҳукумати Ғарб ва АҚШ томонга ëн босиб¸ Россия таъсири остидан қочишга уринмоқда.

Россия ва Ўзбекистон муносабатлари шу бугунга қадар ҳам қандайдир бир ижобий кўринишда яъни бир-бирига ҳамоҳанг тарзда бўлмаган ва бундан кейин ҳам Россия-Ўзбекистон муносабатлари ҳамоҳанг бўлишига шубҳа билдираман.

Чунки Ўзбекистонни бошқараëтган ҳозирги ҳукуматнинг сиëсати турланувчандир¸ дейди яна бир суҳбатдошимиз.