Афғон полициячиларининг ойлиги ошади

Афғонистон ҳукумати полиция ходимлари маошлари оширилажаги тўғрисида эълон қилди.

Афғонистон ички ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар Қандаҳор шаҳрида қилган чиқиши чоғида толиблар исёнлари кўпроқ кузатилаётган вилоятларда полиция ходимлари кўпайтирилажаги тўғрисида ҳам гапирди.

Вазирга кўра, хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмон бўлган вилоятлардаги полициячиларга кунига қўшимча 100 афғоний тўланади (100 афғоний 2 $ га тенг).
Шу кунда Афғонистон полицияси ходими ойига 100 долларга тенг маош олади.

Иш ҳақининг озлиги боис полициячилар орасида коррупциянинг кучлилиги айтилади.