Мианвалида полициячилар ҳалок бўлди

Покистон шарқидаги Панжоб вилоятида рўй берган портлашда етти полициячи ҳалок бўлди. Хабарларга кўра, портлаш Мианвали шаҳри назорат постида содир этилган.

Аввалроқ Покистон ҳукумати мамлакат шимол-ғарбида камида 52 нафар жангари йўқ қилинганини билдирган эди.

Покистон ҳарбий вертолетлари экстремистларнинг қурол-аслаҳа омборига ҳаводан зарба бергани ва жангариларнинг 8 зирҳли машинаси йўқ қилингани ҳам хабар қилинган эди.

Ушбу амалиётлар Афғонистондаги халқаро кучларнинг асосий таъминот йўли ҳисобланган Покистондаги Ҳайбар довонида амалга оширилган.