Буюк Британия матбуоти тарқатган ҳабарга кўра, жорий ой бошида Атлантика океанида Франция ва Британияга тегишли ядровий сувости кемалари бир -бири билан тўқнашиб кетган.
3-4 феврал кунлари рўй берган ушбу ҳодисада иккала кеманинг ҳам шикастлангани хабар қилинмоқда.
Айни пайтда¸ Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ушбу ҳодисани изоҳлашдан бош тортди. Бироқ Франция ҳарбий денгиз қўшинлари расмийларидан бири, кемаларнинг тўқнашиб кетиши оқибатида ядровий таҳдид юзага чиқмаганини маълум қилди.