Фаластин ҳукумати раҳбари истеъфога кетди

Фаластин Бош вазири Салом Фаёд ўз лавозимидан истеъфога чиқди.

Унинг идораси эълон қилган баёнотда “миллий муроса ҳукумати тузилганидан кейин Бош вазир шу ой охирида” лавозимини тарк этиши билдирилган.

Бу қарор Ғарбий соҳилни бошқараётган Фаластин мухторияти ва Ғазо секторини назорат қилааётган Хамас ўртасида қўшма ҳукумат тузиш йўлидаги қадам сифатида баҳоланмоқда.