Германия Мудофаа вазири Афғонистонга борди

Германия Мудофаа вазири Франц Жозеф Юнг Афғонистон ҳукумати толибон ичидаги мўътадил кучлар билан музокаралар бошлаш ёки бошламаслик масаласини ўзи ҳал этиши лозимлигини таъкидлади.

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳрида гапирган Германия Мудофаа вазирига кўра, бу каби музокаралар толибон вакиллари зўравонликлардан бутунлай воз кечган тақдирдагина олиб борилиши лозим.

Жозеф Юнг Мозори-Шарифда жойлашган германиялик ҳарбийлар билан ҳам учрашди.

Афғонистонга келишдан аввал Германия Мудофаа вазири Ўзбекистоннинг Термиз шаҳрида бўлиб, ўзбекистонлик ҳамкасби Қобул Бердиев билан музокаралар ўтказди.