Қирғизистонда яна бир ўзбек газетаси иш бошлади

Қирғизистонда ўзбек тилидаги “Позиция” ижтимоий-сиёсий газетасининг биринчи сони ёруғ кўрди. Бу ҳақда Озодликка мухолифатдаги "Ота Макон” партияси штабидан маълум қилдилар.

Партия вакилларига кўра, Қирғизистонда аҳоли сони жиҳатидан қирғизлардан кейин иккинчи ўринда турувчи миллат тилида газетанинг чиқарилиши жорий йилнинг 23 июлига белгиланган президентлик сайловларида қирғизистонлик ўзбеклар қўлловига эга бўлиш истаги билан боғлиқдир.

Ўзбекча "Позиция"нинг биринчи сони 5 минг нусхада чиқарилган.