ЕХҲТ Қозоғистон қонунини танқид қилди

ЕХҲТ Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевни интернет тармоғи устидан назоратни кучайтиришга қаратилган қонунни бекор қилишга ундади.

Чоршанба куни Қозоғистон парламенти мазкур қонун лойиҳасини маъқуллади.

Унга кўра, маҳкамалар Қозоғистондаги конституцион тузумга тажовуз қилганликда гумон қилинган интернет сайтлари, жумладан, хориж сайтларига тўсиқ қўйиши мумкин.

ЕХҲТга кўра, ушбу қонун Қозоғистон матбуотини демократиялаштиришга бўлган уринишларни ортга суради.

Келаси йил ЕХҲТга раислик қилиши кутилаётган Қозоғистон ҳукумати мазкур қонун экстремистик руҳдаги адабиёт ва бошқа номақбул маълумотлар тарқалиши олдини олиш ва фуқаролар ҳуқуқини ҳимоялашга қаратилганини таъкидламоқда.