Афғонистонда талофатлар ошмоқда

Швеция қўшинлари қўмондонлиги Афғонистон шимолида амалга оширилган амалиётлар чоғида уч жангари ўлдирилгани ва икки нафари тан жароҳати олганини маълум қилди.

Хабарларга кўра, швециялик ҳарбийлар пайшанба куни Мозори Шариф яқинида жангарилар пистирмасига дуч келган. Швециялик ҳарбийлар финляндиялик аскарлар ёрдамида жангарилар ҳужумини бартараф этишга муваффақ бўлган.

Айни пайтда халқаро кучлар қўмондонлиги мамлакат жанубида содир этилган ҳужумда америкалик икки аскар нобуд бўлганини эълон қилди.