Ҳиллари Клинтон Африкага борди

АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон Африка давлатлари бўйлаб сафарини давом эттирмоқда.

Якшанба куни Клинтон хоним Анголада кўп йиллардан бери президентлик лавозимини эгаллаб турган Жозэ Эдуардо Дос Сантосни сайловлар ўтказишга чақирди.

Эдуардо Дос Сантос Анголани Португалиядан мустақил бўлган 1975 йилдан бери идора этиб келади.

Бугун Ҳиллари Клинтон Конго Демократик Республикасига сафар қилади.