Кобулда кучли портлаш рўй берди

Афғонистон пойтахти Кобулда рўй берган кучли портлаш оқибатида италиялик олти ҳарбий ва ўнлаб тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди.

Гувоҳларнинг айтишича, худкуш шахс халқаро кучлар сафида хизмат қилаётган италиялик ҳарбийлар машинасини нишонга олган.
Италия Мудофаа вазирининг айтишича, бугунги портлашда тан жароҳати олганлар орасида италиялик уч аскар ҳам бор.

Айни пайтда толибон ҳаракати бугунги портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олди. Сўнги беш ҳафта мобайнида Кобул ва унинг атрофида камида тўртта кучли портлаш содир этилди.