Афғонистонда америкалик аскарлар нобуд бўлди

Афғонистондаги АҚШ қўшинлари қўмондонлиги мамлакат жанубида рўй берган зўравонликларда америкалик беш аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Ҳарбийларнинг билдиришича, уч аскар йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида¸ яна икки нафари эса жанггарилар билан рўй берган отишма чоғида нобуд бўлган.

Жорий йил давомида Афғонистон бўйлаб рўй берган зўравонликларда жами 360 нафар хорижлик ҳарбий нобуд бўлган.