МакКристал Афғонистонга қўшимча куч сўрамоқда

Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондони генерал Стенли МакКристал Европа сафарини ниҳоясига етказиб, бугун Кобулга қайтди.

Хабарларга кўра, генерал МакКристал Европа сафари давомида АҚШ Бирлашган қўшинлар бош штаби раҳбари адмирал Майк Маллен ва НАТОнинг Европадаги олий қўмондони адмирал Жеймс Ставридис билан учрашиб, уларга Афғонистонга қўшимча ҳарбий куч юбориш талаби битилган мактубни топширган.

Расмийлар ҳозирча генерал Стенли МакКристалнинг Афғонистонга қанча қўшин киритишни талаб қилаётганини ошкор қилмадилар.

АҚШ президенти Барак Обама жорий йил бошида Афғонистонга қўшимча 21 минг ҳарбий киритиш тўғрисида топшириқ берган эди.