Қозоғистон президенти Бокуга сафар қилмоқда

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев бугун Озарбайжонга сафар қилади.

Қозоғистоннинг Бокудаги элчихонаси тарқатган хабарга кўра, Назарбоев озарбайжонлик ҳамкасби Илҳом Алиев билан учрашиб, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ривожи ва ўзаро алоқалар истиқболига оид масалаларни муҳокама қилишни режалаган.