Покистон: жангарилар талофот кўрмоқда

Покистоннинг Афғонистонга яқин ҳудудларида ҳукумат кучлари ва жангарилар ўртасида шиддатли жанглар рўй бераётгани хабар қилинди.

Шанба кундан бошлаб хавфсизлик кучлари Толибон жангариларининг сўнги истеҳкомларидан бири бўлган Жанубий Вазиристонда кенг кўламли ҳарбий амалиётлар ўтказа бошлади.

Ҳарбийлар баёнотида айтилишича, сўнгги 24 соат давомида минтақада рўй берган тўқнашувларда олти аскар ва 60дан зиёд жангари нобуд бўлган.

Шунингдек, маълум бўлишича, ҳукумат кучлари Спинкай Рағзои туманида жангарилар базасини ишғол қилган.

Айни пайтда минглаб тинч аҳоли вакиллари шошилинч тарзда Жанубий Вазиристонни тарк эта бошладилар.