Теҳрон ядровий дастури муҳокама қилинмоқда

Эрон Ташқи ишлар вазири Манучеҳр Муттақий Ислом республикаси ядровий технологияга эга бўлиш “ҳақ-ҳуқуқлар”идан воз кечмаслигини билдирди.

Муттақийнинг ушбу баёноти Венада Эрон ядровий дастури билан боғлиқ маслаҳатлашувлар иккинчи кун давом этаётган бир пайтга тўғри келди.

АҚШ, Россия ва Франция расмийлари Эрон вакиллари билан Теҳроннинг энергия эҳтиёжлари учун мўлжалланган уранни чет давлатларда тўйинтириш каби техник масалаларни муҳокама этмоқдалар.

Муттақийнинг айтишича, АҚШ ва Россия Эронга ядровий ёнилғи етказиб бериш музокараларида иштирок этишга розилик бергани боис Франция расмийларининг Венадаги музокараларда иштирок этишига ҳожат йўқ.

Айни пайтда Атом энергияси халқаро агентлиги раҳбари Муҳаммад ал-Барадей биринчи кунги сўзлашувлар ижобий руҳда ўтганини билдирди.