ЕИ кучлари Босния ва Герцеговинада қолади

БМТ Хавфсизлик кенгаши Босния ва Герцеговинадаги Европа Иттифоқи кучлари мандатини яна бир йилга узайтириш ҳақида қарор берди.

Лекин БМТ қарорида мамлакатдаги хавфсизлик вазиятига жавобгарлик маҳаллий ҳукумат зиммасида экани айтилган.

Европа ҳарбий контингенти Босния ва Герцеговинада тинчликни таъминлаш вазифасига 2004 йилда киришганди. Унгача БМТ кучлари хавфсизликни таъминлашга масъул эди.