Саудияда сув тошқини содир бўлди

Саудия Арабистонида ёғиб ўтган кучли жала оқибатида юз берган сув тошқинидан 77 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Саудия оммавий ахборот воситалари хабарларига қараганда, Жидда, Рабиғ ва Макка шаҳарларидаги вазият бошқа жойлардагига қараганда оғирроқ.

Нобуд бўлганларнинг кўпчилиги сув тошқини оқибатида қулаб тушган иморатлар остида қолганлардир.

Ўзбекистонлик ҳожиларнинг Озодликка билдиришича, улар орасида ҳеч ким жаладан зарар кўрмаган.

Шу кунларда қарийб уч миллион мусулмон Саудия Арабистонида ҳаж амалларини адо этмоқда.