RS-20V ракетаси учирилди

Россия 25 декабр куни совет даврида яратилган қитъалараро баллистик ракета парвозини амалга оширди.

Оренбург области ҳудудидан учирилган RS-20V ракетаси, хабарларга қараганда, 6 ярим минг километр масофани учиб ўтиб, Камчатка ярим оролидаги нишонни бориб урди.

1988 йили қурилган RS-20V ракетаси 10 та ядровий каллакни 11 минг километр масофага етказа олади.