Қандаҳорда сапёрлар портлатилди

Қандаҳор вилоятининг Даман туманида йўл четига ўрнатилган бомба портлаши оқибатида тўрт шахс нобуд бўлди, ўнлаб фуқаро тан жароҳати олди.

Маҳаллий расмийларнинг билдиришича, портлашда Афғонистон армиясининг сапёрлар гуруҳи нишонга олинган.

Айни пайтда НАТО бошчилигидаги халқаро кучлар қўмондонлиги Афғонистон жанубида рўй берган портлашда хорижлик аскар нобуд бўлганини эълон қилди.

Ғазни вилоятида эса афғон аскарининг шанба куни полшалик ҳарбийни ярадор қилиб, ғойиб бўлгани ва хавфсизлик кучлари томонидан қидирилаётгани хабар қилинди.