АҚШ Ироқда амалга оширилган ҳужумларни қоралади

АҚШ Давлат Департаменти матбуот вакили Ричард Кроулей бу ҳужумлар Ироқ халқининг ўз ҳукумати ва мамлакат хавфсизлик кучларига бўлган ишончига путур етказа олмаслигини урғулади.

Айни пайтда Кроулей ҳужум оқибатида АҚШ кучлари талафот кўрмаганини билдирди.

Ироқ хавфсизлик кучлари ва касалхона шифокорларига кўра, мамлакат бўйлаб, жумладан, тўқимачилик фабрикасида амалга оширилган иккита портлаш оқибатида 102 нафар ироқлик нобуд бўлган.