Бағдодда хусусий банк ёнида портлаш содир этилди

Бағдод марказида хусусий банк ёнида содир этилган портлаш оқибатида 26 киши нобуд бўлди, 50 дан ортиқ шахс тан жароҳати олди.

Хабарларга кўра, банк ёнида иккита машинага ўрнатиб кетилган бомба мосламаси портлатиб юборилган.

Портлаш қурбонлари орасида банкни қўриқлаган полиция ходимларининг ҳам бўлгани айтилмоқда.

Мазкур портлаш учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.