БМТ Исроилни Ғазо қамалини олиш ташлашга чақирди


БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича бош идораси Исроил ҳукуматини Ғазо қамалини олиб ташлашга чақирди.

Бундан бир оз аввал Исроил ҳукумати Фуқаровий ва сиёсий эркинлик тўғрисидаги халқаро келишувларга мувофиқ БМТ идорасига ўзининг навбатдаги ҳисоботини тақдим қилган эди.

Қароргоҳи Женевада жойлашган Инсон ҳуқуқлари қўмитаси, шунингдек Исроил ҳукуматини 31 май куни Ғазога инсонпарварлик ёрдами олиб кетаётган “Озодлик флотилияси”да ўтказилган рейд юзасидан ўтказиладиган текширув ишларига халқаро мустақил кузатувчиларни жалб қилишга ҳам ундади.

Исроил хавфсизлик кучларининг “Озодлик флотилияси”да ўтказган рейди чоғида тўққиз нафар Фаластин фаоли нобуд бўлган эди.