Хамас қўмондонларидан бири уйи портлади

Бугун тунда Хамас радикал гуруҳи ҳарбий қанотининг қўмондонларидан бири Ала ал-Данафанинг уйида кучли портлаш юз берди.

Хабарларга қараганда, камида 24 киши жабрланган. Улар орасида нобуд бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча маълум эмас.

Хамас гуруҳи хавфсизлик хизмати вакилларига кўра, ал-Данафанинг уйига Исроил ҳарбий учоғидан зарба берилган. Бироқ Исроил қўмондонлиги тунда жанговар парвозлар амалга оширилмагани тўғрисида баёнот берди.