Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон қорамол, гўшт, картошка, жун ва металл экспортини тўлиқ тақиқлади.
Президент матбуот хизматига кўра, “ички ишлаб чиқариш саноати учун шароит яратиш ва озиқ-овқатлар бозорида нархларни тартибга солиш” мақсадида шундай тартиб жорий қилинмоқда.
Душанба куни Тожикистон президенти ҳукумат расмийлари билан ўтказган йиғилишда шу йилнинг 9 ойида ялпи ички маҳсулот ҳажми 6,2 фоизга ўсгани, инфляция даражаси эса 6,7 фоизни ташкил қилганини айтган.