БМТ Эронни инсон ҳуқуқларини топтаётганликда айблади

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари қўмитаси Эрон ҳукуматини инсон ҳуқуқларини топтаётганликда айблади. Эронда инсон ҳуқуқлари аҳволини қаттиқ танқид қилувчи резолюция пайшанба куни БМТ Бош ассамблеясида кўпчилик овоз билан тасдиқланди.

Саксон давлат ҳужжатни қўллаб овоз берди, 44 мамлакат қарши чиқди, 57таси бетараф бўлди. Ҳужжатда Эрон қамоқхоналаридаги қийноқлар, одамларни тошбўрон қилиш ҳолатлари юзасидан жиддий ташвиш билдирилади.

Ушбу резолюция АҚШ, Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Канада тарафидан илгари сурилди. Эроннинг БМТдаги вакили Жавад Ларижоний резолюцияни "бемаъни ва адолатсиз" ҳужжат деб атади.