Обама Саакашвили билан НАТО саммити доирасида учрашади

India -- US President Barack Obama speaks a news conference in New Delhi, 08Nov2010

АҚШ Президенти Барак Обама шанба куни НАТО саммити доирасида Грузия раҳбари Михаил Саакашвили билан учрашади. Оқ уй маъмурияти бу ҳақда пайшанба куни маълум қилди.

НАТОнинг Лиссабондаги саммитида Грузия ва Россия ўртасидаги 2008 йилга ҳарбий можародан бери Россия Президенти Дмитрий Медведев илк бор қатнашади.