Венгрияда Ленин сотувга қўйилади

Венгрияда Ленин ва бошқа коммунистик доҳийларнинг ҳайкаллари ва портретлари кимошди савдосига қўйилади.

Коммунистик ўтмишга тааллуқли ашёлар кимошди савдосини Венгрия ҳукумати уюштирмоқда.

8 декабрга режалаштирилган савдодан тушадиган маблағ ўтган ой бошида мамлакат ғарбида юз берган экологик ҳалокатдан жабр кўрганларга ёрдам сифатида берилади.

5 октябр куни Венгриянинг Девечер шаҳридаги алюминий заводида ҳалокат юз бериб, минглаб куб метр заҳарли модда оқиб кетган, натижада 10 киши нобуд бўлиб, юзлаб оила бошпанасидан айрилиб қолган эди.