ЕХҲТ Минск раҳбариятини ҳибсга олишлар ҳақида ҳисобот беришга чақирди

Belarus – Presidential elections. Protest manifestation. Minsk 20dec2010

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Беларусдаги сайловни кузатиш миссияси раҳбари Тони Ллойд Минск раҳбариятини якшанба кунги намойишлар чоғидаги ҳибсга олишлар ҳақида ҳисобот беришга чақирди.

- Умид қиламанки, ҳукумат президентликка номзодлар, журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳибсга олиниши юзасидан тўла ҳисобот беради, - деди Тони Ллойд.

Қўшма Штатлар ҳам Беларусда президентликка номзодларнинг калтакланиши ва ҳибсга олиниши ҳамда журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларга нисбатан куч қўлланилишини қоралади.

Беларус расмийлари мухолифатни мамлакатда вазиятни беқарорлаштиришга уринаётганликда айбламоқда.