2010 йил суратларда

Насроний православлар 19 январ Чўқинтириш (Крещение) кунида Москва яқинидаги Янги Иеруссалим монастири ëнида совуқ сувда чўмилишмоқда. Озод Европа/Озодлик радиоси сурати

Дубайдаги дунëнинг энг узун осмонўпар Бурж Халифа биноси 4 январ куни бўлиб ўтган очилиш маросимида лазер нурлари билан ëритилмоқда. Франс пресс учун Карим Соҳиб сурати

Ҳаитида рўй берган зилзиладан кейин 12 январ куни Порт-о-Пренсда аëл вайроналар остидан қутқарилмоқда. Ҳаити ҳукуматига кўра, зилзила натижасида 200 минг одам ўлган ва 1 миллиондан ортиқ одам бошпанасиз қолган. Франс пресс учун Лисандро Суэро сурати

Сербия Православ Черкови янги патриархи, епископ Иринейга 23 январ куни Белград Черков соборида янги унвони берилмоқда. Озод Европа/Озодлик радиоси учун Весна Андич сурати

21 январ куни Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрини қуюқ туман қоплади. Озод Европа/Озодлик радиоси сурати

Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажод 7 феврал куни Теҳронда лазер технологиялари кўргазмасига ташриф буюрди. Epa сурати

Виктор Янукович тарафдори 10 феврал кунги президентлик сайловларидаги Янукович ғалабасини нишонламоқда. Франс пресс учун Сергей Супински сурати

Грузиялик атлетикачилар машғулот ўтказаëтган пайтда бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган Нодар Кумариташвили хотирасига 12 феврал куни Ванкуверда Қишки Олимпиада ўйинлари очилиш маросимида қора лента тақилган байроқни кўтариб чиқишди. Франс пресс учун Кеворк Жансезян сурати

Москвадаги Лубянка метро станцияси ëнида аëл киши мотам тутмоқда. 30 март куни энг камида 39 одамнинг ўлимига сабаб бўлган иккита метро станциясида портлаш рўй берган эди. Ройтерс учун Александр Натрускин сурати

Намойишчилар 7 апрел куни Бишкек шаҳрида рўй берган тўқнашувлар давомида аскар йигитдан гранатамëтни тортиб олишга ҳаракат қилишмоқда. Апрел ойида рўй берган қонли тўқнашувлар ва мухолифат намойишлари эндиликдаги собиқ президент Қурмонбек Бакиевга қарши бўлган эди. Ройтерс учун Владимир Пирогов сурати

8 апрел куни Прагада АҚШ ва Россия президентлари томонидан имзоланган икки давлат ядровий арсеналларини камайтиришга қаратилган янги СТАРТ битимини алмашишмоқда. Битим бир неча ой давомида ўтказилган музокаралар натижасида тайёрланган ва икки давлатнинг ядровий арсеналларини етти йил давомида 1550 тадан ядровий каллаккача камайтиришни кўзда тутади. Франс пресс учун Живил Самад сурати

22 апрел куни Исландиядаги Эйяфяллайокулл вулқонидан чиқаëтган тутун устида Шимол ëғдуси пайдо бўлди. Март ва апрел ойларида вулқондан отилиб чиққан тутун Европа бўйлаб самолëтлар парвозини тўхтатиб қўйган эди. Ройтерс учун Лукас Жексон сурати

27 апрел куни Украина парламентида депутатлар сессия давомида урушиб кетишди. Мухолифатчилар Россия Қора денгиз кучларининг Севастополда 2042 йилгача қолишлари тўғрисидаги келишувни ратификация қилган парламент аъзоларига тухумлар улоқтиришди. Ройтерс учун Глеб Гаранич сурати

5 май куни Афинадаги грек парламенти қошида ўтказилган норозилик намойишида Молотов коктейли билан урилган полиция ходими ерга қулаб тушди. Намойишчилар мамлакатда ишчи ўринларини қисқартириш ва солиқларни оширишга оид ҳукумат режасига қарши чиқишган эди. Ройтерс учун Жон Колесидис сурати

Совет иттифоқининг фашизм устидан қозонган ғалабасининг 65 йиллиги нишонланган 9 май куни Кремл черкови устидан жанговар самолëтлар учиб ўтмоқда. Максим Шипенков сурати

1 июн куни Гватемала шаҳрида Агата тропик довули олиб келган ëмғир оқибатида катта тешик пайдо бўлди. Агата сабаб бўлган ер кўчкиси ва йўллар бузилиши натижасида 175 одам ҳалок бўлди. Луис Эчеверриа сурати

4 июн куни Луизиана қирғоқларида ҳамма ëғи нефтга беланган чайка қуши топилди. British Petroleum (BP) ширкатига қарашли Мексика бўғозидаги нефт платформасида юз берган ҳалокат оқибатида кунига 800 тонна нефт денгизга оқиб кетаëтган ва бу атроф-муҳит ифлосланиши ва моддий зарарга сабаб бўлаëтган, Луизиана, Миссиссиппи, Алабама ва Флорида штатларида балиқчилик ва атроф-муҳитга жиддий зарар етиши мумкинлиги борасида хавотир билдирилган эди. Франс пресс учун Вин МакНейми сурати

Жанубий африкалик футбол ишқибози 11 июн куни футбол бўйича 2010 йилги жаҳон чемпионати очилиш маросимидан олдин кичик вувузелани чалмоқда. Франс пресс сурати

Россия православ черкови руҳонийси Қозоғистондаги Бойқўнғир космодромида Союз ТМА-19 космик кемасига муваффақиятли парвоз тилаб ибодат қилмоқда. Франс пресс учун Вячеслав Оселедко сурати

8 июл куни афғон қизи Кобулдаги қочоқлар лагерида вақтинчалик чодирнинг ташқарисида ўтирибди. 300 мингга яқин афғон ўз юртининг ичида бошқа жойларга жойлаштирилган, 3 миллионга яқини эса ташқарига, хусусан Покистон ва Эронга қочоқ сифатида чиқиб кетган. Озод Европа/Озодлик радиоси сурати

Босниялик аëл Сребреница яқинидаги Потокари қабристонида қабр тошлари ëнида. 11 июл куни Боснияда Сребреница қатлиомининг 15 йиллиги хотирланди. 1995 йилда босниялик серблар армияси ушбу шаҳарда 8 мингга яқин мусулмонни ўлдирган эди. Франс пресс учун Димитар Дилкофф сурати

Покистоннинг Балужистон провинцияси аҳолиси 23 июл куни арқонга осилиб сув тошқинидан кечиб ўтишмоқда. Узоқ ëққан ëмғир Покистоннинг кўпгина жойларида сув тошқинларига сабаб бўлган ва бундан 20 миллионга яқин одам жабр кўрган эди. Ройтерс сурати

29 июл куни Нижний Новгород яқинидаги Викса туманида уйи ëниб кетган одам уйи яқинидаги ерда ўтирибди. Россиядаги рекорд даражага етган ëз иссиғи июл ва август ойларида ўрмон ëнғинларига сабаб бўлган эди. Ройтерс учун Михаил Воскресенский сурати

Россия мухолифати лидери Борис Немцов 31 июл куни Москвада тинч намойишлар ўтказиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун рухсат берилмаган намойиш ўтказишга ҳаракат қилганлиги учун Москвада милиция томонидан қўлга олинмоқда. Озод Европа/Озодлик радиоси учун Юрий Тимофеев сурати

Россия милицияси Химки ўрмонини кесувчиларга халақит беришга ҳаракат қилаëтган намойишчини қўлга олмоқда. Фаоллар Москва ва Санкт Петербург ўртасида қурилиши режалаштирилаëтган йўл учун ўрмоннинг кесиб ташланишига қарши чиқишган эди. Ройтерс учун Александр Натрускин сурати

АҚШ аскари 15 август куни Таллил ҳаво базасида Ироқдан чиқиб кетишга тайëргарлик учун ўз юкини кўтариб кетмоқда. АҚШнинг 4-Ҳужумчи бригадасининг охирги аскарлари Ироқни 19 август куни тарк этди. 31 августдан кейин Ироқда ироқликларни тайёргарликдан ўтказиш ва маслаҳат миссиясини бажариш учун АҚШнинг 50 минг ҳарбийси қолди. Ройтерс учун Тайер ал-Суданий сурати

Мусулмонлар муқаддас Рамазон ойи давомида Карбалодаги (Ироқ) Имом Ҳусайн масжидида Қуръон ўқишмоқда. Ройтерс учун Муштақ Муҳаммад сурати

Абхазиялик грузин қочқинлари – 52 яшар Малуза Абрамашвили (чапда) ва 49 яшар Нуну Басария (ўнгда) 25 август куни Тбилисида лабларини тикиш орқали очлик намойиши ўтказишмоқда. Ўнлаб қочқинлар ҳукуматнинг уларни яшаб турган уйларидан эвакуация қилиш қарорига қарши намойиш ўтказишган эди. Ройтерс учун Давид Мсзинаришвили сурати

30 август куни Кот Аддудага Покистондаги сув тошқинидан жабр кўрганларга ëрдам етиб келди. БМТ расмийларига кўра, Покистондаги тошқин ҳозирги пайтдаги энг катта офатдир. Франс пресс учун Ориф Али сурати

Туркиядаги Адолат ва тараққиëт партияси лидери, Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон тарафдорлари 3 сентябр куни Диярбакир шаҳрида оммавий йиғилишда қатнашишмоқда. Турклар 12 сентябр куни референдумда қатнашиб, мамлакат конституциясини Европа Иттифоқи талабларига мос келадиган ва нисбатан демократик қонунга айланишини қўллаб овоз бердилар. Ройтерс учун Умид Бектош сурати

Афғонлар Панжшир водийсида мамлакат парламентига сайловлар арафасида овоз бериш учун керак бўладиган анжомларни эшакка ортишмоқда. Бу 2001 йилда Толибонлар ҳокимиятдан ағдарилганидан бери ўтказилаëтган иккинчи сайлов. 18 сентябрда берилган овозларнинг тўртдан бир қисми бир қанча сабаблар туфайли бекор қилинган эди. Франс пресс учун Мара Шаҳ сурати

Москва мэри Юрий Лужков 18 сентябр куни оммавий ахборот воситаларига интервю бермоқда. 10 кундан кейин Россия президенти Дмитрий Медведев Лужковни “ишончни йўқотгани” учун лавозимидан четлатди. Ройтерс учун Денис Синяков сурати

20 сентябр куни Грузиядан мустақил бўлганлик декларацияси қабул қилинганлигининг 20 йиллигини нишонлаëтган Жанубий Осетия пойтахти Цхинвалда ëш қиз Жанубий Осетия байроғини ушлаб турибди. Россия Жанубий Осетия ва Абхазия мустақиллигини тан олди, аммо кўплаб Ғарб давлатлари буни тан олгани йўқ. Ройтерс учун Казбег Басаев сурати

Афғон миллий армияси аëл офицерлари 23 сентябр куни Кобулда битирув маросимида иштирок этишмоқда. Франс пресс учун Шан Марай сурати

23 сентябр куни фаоллар Ню Йоркдаги БМТ бош қароргоҳи олдида БМТ Бош ассамблеясида Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажоднинг қатнашишига қарши намойиш ўтказишмоқда. Ройтерс учун Эрик Тайер

Қирғиз сайловчиси 10 октябр куни сайловларда овоз бермоқда. Сайловдан мақсад Марказий Осиëда биринчи парламент бошқарувини жорий этиш эди. Игор Коваленко сурати

Аҳолини рўйхатга олувчилар 14 октябр куни Россиянинг Узоқ Шарқидаги Владивостокда анкета тўлдирмоқда. Аҳолини рўйхатга олиш кампанияси Россияда яшаëтган барча одамларни, жумладан чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаганларни ҳам рўйхатга олишни мақсад қилган. Ройтерс учун Юрий Малцев

Хавфсизлик хизмати ходими 19 октябр куни Грознийдаги вайрон этилган парламент биноси ичида. Бир худкуш ва икки қуролли шахснинг пойтахт Грознийдаги Чеченистон парламенти биносига қилган ҳужуми оқибатида чечен президенти Рамзан Қодировга кўра¸ икки қўриқчи милиционер ва парламент биносининг хўжалик ишлари мудири ўлдирилган¸ 17 одам жароҳатланган. Ройтерс учун Казбек Басаев сурати

20 октябр куни Грузия президенти Михаил Саакашвили курорт шаҳар Батуми яқинида Қора денгизда сузмоқда. Грузия оммавий ахборот воситаларига кўра, Саакашвили тахминан 3 километрга сузиб борган. Франс пресс учун Иракли Геденидзе

26 октябр куни реакторини ядровий ёқилғи билан тўлдиришга киришилган Эроннинг Бушеҳр шаҳридаги атом электр станцияси. Бу Эроннинг атом кучига эга бўлиш йўлидаги охирги қадамларидан бири эди. Ройтерс/ИРНА учун Муҳаммад Бабаие сурати

23 октябр куни Лондонда Викиликс асосчиси Жулиан Ассанж оммавий ахборот воситаларига АҚШ ҳарбий ҳужжатларининг эълон қилиниши ҳақида сўзлаб бермоқда. Викиликс ноябрда АҚШ дипломатларининг махфий ëзишмаларини ошкор қилди. Франс пресс учун Леон Неал сурати

1 ноябр куни Бағдодда ҳужум қилинган Католик черкови олдида Ироқ хавфсизлик кучлари туришибди. АҚШ ва Ироқ кучларининг черковга келган одамларни қутқариш учун ҳужумчилар билан олиб борган тўқнашуви натижасида еттита хавфсизлик хизмати ходими ва 46 насроний ўлган эди. Франс пресс учун Сабаҳ Арар

Россия президенти Дмитрий Медведев 1 ноябрда Кунашири оролига қилган сафарида советлар томонидан барпо этилган ҳимоя майдони ëнида суратга туширмоқда. Кунашири Россия ва Япония шимолий ҳудудларида жойлашган Жанубий Курилл оролларининг тўрттадан биттаси ҳисобланади. Ороллар борасидаги ўзаро келишмовчилик 60 йилдан бери Россия-Япония ўртасидаги алоқаларга раҳна солиб келмоқда. Ройтерс учун Михаил Климентев сурати

Ҳожи Ал-Нур тоғида ҳар йили Маккада амалга ошириладиган ҳаж мавсумида дуо қилмоқда. Ҳаж ислом динининг қурби етса бажарилиши фарз бўлган беш амалдан биридир. Ройтерс учун Муҳаммад Салом сурати

Беларус президенти Александр Лукашенка Минскда 6 декабр куни тўртинчи Бутун Беларус миллий ассамблеясида делегатларга мурожаат қилмоқда. Собиқ совет республикаси бўлган Беларусга 1994 йилдан бери президентлик қилиб келаëтган Лукашенка 19 декабр куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб чиқиб, навбатдаги муддатга президент этиб сайланди. Франс пресс учун Максим Гучек сурати

Тошбўрон қилиб ўлдирилишга маҳкум қилинган эронлик Сакина Муҳаммадий Аштианий Эроннинг инглиз тилидаги Пресс ТВ каналида бераëтган интервьюсида йиғламоқда. Зино қилганлик ва эрини ўлдиришда иштирок этганликда айбланаётган аёлнинг тошбўрон қилишга ҳукм қилингани ҳуқуқ ҳимоячиларининг норозиликларига сабаб бўлди. Ройтерс/Пресс ТВ сурати

Косово Бош вазири Ҳошим Тожи тарафдорлари 12 декабр куни Пристинада унинг ғалабасини нишонлашмоқда. Бу Косовада 2008 йил феврал ойида Сербиядан мустақил давлат сифатида чиққанини эълон қилганидан бери ўтказилган биринчи парламент сайловларидир. Франс пресс учун Арменд Нимани сурати