Истанбулда Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммити бошланди

Туркия, Эрон, Афғонистон, Покистон, Озарбайжон ва Марказий Осиёнинг беш давлатини бирлаштирувчи бу ташкилот мақсади минтақада савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Истанбул саммитида Афғонистон, Покистон, Эрон, Озарбайжон, Тожикистон ва Қирғизистон президентлари иштирок этмоқда. Қозоғистон делегациясига эса¸ Бош вазир Карим Масимов бошчилик қилмоқда.

Ҳозирча саммитда Ўзбекистон делегациясига ким бошчилик қилаëтганига оид ахборот йўқ.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига Туркия, Эрон ва Покистон томонидан 1985 йилда асос солинган.

Ўзбекистон бу ташкилотга 1992 йилда аъзо бўлган.