Эрон НАТО иддаосини рад қилди

Эрон Афғонистонда ушланган шахснинг Ал-Қудс махсус кучлари аъзоси экани ҳақидаги НАТО иддаосини рад қилди.

Ундан олдин Афғонистондаги НАТО кучлари Эрон Исломий инқилоб посбонларига қарашли Ал-Қудс кучлари аъзосининг 18 декабр куни Афғонистон жанубида жойлашган Қандаҳор вилоятининг Зори туманида ушланганини маълум қилган эди.

Қўлга олинган шахс Афғонистон ва Эрон ўртасида енгил қуроллар контрабандасига алоқадорликда айбланмоқда.