Россия ҳаво кучларига қарашли юк ташувчи самолёт ерга қулади

Мудофаа вазирлигидаги манбага асосланиб ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Ан-22 русумидаги самолёт Воронеждан Твер шаҳрига учаётган пайтда сешанба куни Москва вақти билан 21:30 да радар экранидан йўқолган.

Россия ҳуқуқ-тартибот органларига асосланиб ахборот агентлигининг билдиришича, Тула ва Орёл вилоятлари чегарасида ерга қулагани тахмин қилинаётган самолётнинг 11 нафар экипаж аъзоси нобуд бўлган.

Ҳалокат сабаби ҳозирча маълум эмас.