Ўзбекистонда Ту-154 самолётидан фойдаланиш тўхтатилади

Uzbekistan - Uzbekistan airways planes on Tashkent airport

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси 2011 йил 1 январидан бошлаб Ту-154 русумидаги йўловчи самолётидан фойдаланишни тўхтатади.

Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизматига асосланиб Газета.уз ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Ту-154 самолёти халқаро хавфсизлик талабларига жавоб бера олмаслиги боис унинг ўрнига А320, Вoeing-757 ва RJ85 русумидаги замонавий самолётлар йўловчиларни манзилларига етказади.

Ҳозирда Ўзбекистон ҳаво йўллари ширкатида бешта А320, бешта Вoeing-757 ва учта RJ85 русумидаги самолётлар бор.

Ўзбекистон ҳаво йўллари 2010 йил 1 январидан бошлаб Як-40 русумидаги самолётдан фойдаланишни тўхтатган эди.