Ўзбекистон-Иордания ўйини дуранг натижа билан тугади

2011 йилги Осиё кубоги мусобақалари арафасида футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Иордания жамоаси билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.

Ўйин Бирлашган Араб Амирлигининг “Ал-Шаржа” стадионида бўлиб ўтди.

Биринчи бўлимнинг 32 дақиқасида Амир Дийб Ўзбекистон дарвозасига тўп киритди. Иккинчи бўлимнинг 70-дақиқасида Жасур Ҳасанов ҳисобни тенглаштирди.

75-дақиқада Одай Ал Сайфий Ўзбекистон дарвозасини бехато нишонга олди. Икки дақиқадан кейин Олим Навкаров ҳисобни тенглаштирди.

3 январ куни Ўзбекистон жамоаси Бирлашган Араб Амирлигидан Қатарга жўнаб кетади.

7 январ куни “Халифа” номидаги стадионда футбол бўйича қитъа биринчилиги учун Қатар ва Ўзбекистон ўртасида дастлабки ўйин бўлиб ўтади.

Кейин Ўзбекистон футболчилари Хитой ва Кувайт терма жамоалари билан куч синашади.